Жаҳон | 09:45 / 06.07.2016
6841
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Давлат котиби ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ИШИД, Сурия ва Ливияни муҳокама қилишди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
АҚШ Давлат департаменти маълум қилганидек, Керри ва ал-Жубайр Сурияда сиёсий ўтиш зарурлиги, Ливиядаги вазият, Ямандаги вазиятни сиёсий ҳал қилиш ва араб-исроил ихтилофини муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, сиёсатчилар ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ қилиниши зарурлигини айтиб ўтишди.
Саудия Арабистони АҚШ бошчилигидаги аксилтеррорчилик коалицияси аъзоси ҳисобланади.