Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама НАТО саммити доирасида Порошенко билан учрашади
АҚШ президенти Барак Обама, НАТОнинг Варшавада бўлиб ўтажак саммити доирасида Европанинг альянсга аъзо тўрт давлати раҳбарларининг Украина президенти билан учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда, АҚШ давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Бен Родс маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, саммит сессияларидан бири НАТО - Украина комиссияси музокараларини акс эттиради. Унда, АҚШ президентидан ташқари, Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия раҳбарлари Украина президенти Порошенко билан мулоқот ўтказади.
НАТО саммити шу йилнинг 8-9 июль кунлари Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтади.
Архив фото: korrespondent.net
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
21:38 / 19.06.2026