Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ бош вазири Бағдоддаги терактдан кейин ИШИДни "ер билан битта қилишга" ваъда берди
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Бағдоднинг портлашлардан азият чеккан Ал-Қаррада туманига ташриф буюрди ва портлашларни амалга оширган ИШИД террорчиларини "ер билан битта қилишга" ваъда берди.
Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, Ал-Қаррададаги теракт оқибатида 292 киши ҳалок бўлган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
"Биз ДАИШни (ИШИДнинг арабча номи) тақиб қиламиз ва улар каламушлардек қочган Ал-Фаллужадаги каби ер билан битта қиламиз", деб бош вазирнинг айтган сўзларини келтириб ўтди Ироқнинг "Ас-Сумария" телеканали.
Ободий бу жиноятни амалга оширганлар жавобгарликдан қочмаслигига ваъда берди ва ИШИД устидан ғалаба онларига яқин қолганига ишонч билдирди.