Light | 09:25 / 12.07.2016
16101
2 дақиқада ўқилади

Раҳбар хонимлар: XX – XXI аср жаҳон сиёсатидаги энг обрўли аёл-сиёсатчилар

Буюк Британияда янги "темир хоним" пайдо бўлиши арафасида XX – XXI аср жаҳон сиёсатида энг катта нуфузга эга бўлган аёллар рўйхати тузиб чиқилди. 

1. Голда Меир (1898 – 1978)

Исроил сиёсат ва давлат арбоби. Исроилнинг биринчи аёл бош вазири (1969-1974). 

2. Индира Ганди (1917 - 1984)

Ҳиндистон сиёсат ва давлат арбоби, мамлакатнинг биринчи аёл бош вазири (1966-1977, 1980-1984).

3. Беназир Бхутто (1953 - 2007)

Покистон сиёсат ва давлат арбоби. Покистоннинг биринчи аёл бош вазири (1988-1990, 1993-1996). Инсоният тарихидаги асосан мусулмон аҳолидан иборат мамлакатнинг биринчи аёл раҳбари.

4. Маргарет Тэтчер (1925 – 2013)

Британия сиёсат ва давлат арбоби. Европа мамлакатлари тарихида ва ҳозирда Буюк Британия тарихида биринчи ва ягона аёл бош вазир (1979-1990).  У ўзининг сиёсий ишлари орқали "Темир хоним" номини олган.

5. Исабель Перон (1931 йилда туғилган)

Биринчи аёл-президент. У Аргентинани 1974-1976 йилларда турмуш ўртоғи Хуан Пероннинг вафотидан сўнг бошқариб келган. 

6. Мадлен Олбрайт (1937 йил туғилган)

Америкалик сиёсатчи ва давлат арбоби. Давлат котибаси лавозимида ишлаган биринчи аёл (1997—2001).

7. Элен Жонсон-Серлиф (1938 йилда туғилган)

Либерия давлат арбоби. Либерия президенти (2006-ҳ.к.). Нобель мукофоти совриндори. Африка давлатларидаги биринчи аёл президент.

8. Мишель Бачелет (1951 йилда туғилган)

Чили сиёсат ва давлат арбоби. Чили Республикаси президенти (2006-2010, 2014-ҳ.к.). Мамлакат тарихида президентлик лавозимида ўтирган биринчи аёл.

9. Ангела Меркель (1954 йилда туғилган)

Немис сиёсатчиси ва давлат арбоби. Насроний-демократик иттифоқ раиси (2000-ҳ.к.), Германия федераль канцлери (2005-ҳ.к.). 

10. Ҳиллари Клинтон (1947 йили туғилган)

Америка сиёсат ва давлат арбоби. Нью-Йорк штатининг сенатори (2001-2009), АҚШ давлат котибаси (2009-2013). АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтоннинг рафиқаси.  Американинг биринчи аёл давлат раҳбарига айланииши мумкин.

Манба: xabardor.uz