Жаҳон | 05:56 / 16.07.2016
6569
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия президенти Анқарага қайта олмайди, аэропорт исёнчилар қўлида

ОАВнинг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат пойтахти Анқара шаҳрига қайта олмайди. "Аль-Маядин" телестанцияси эфири орқали "Адолат ва тараққиёт партияси" раҳбари ўринбосари Ясин Актай маълум қилган. У президентнинг айнан қаердалигига аниқлик киритмаган, лекин Эрдўғаннинг хавфсиз ҳудудда эканини таъкидлаган.

Актайнинг сўзларига кўра, мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим ва ҳукумат вазирларининг асосий қисми Истанбул шаҳрида.

"Давлат тўнтарилиши эълон қилинганига қарамасдан, ҳукумат ўз ишини давом эттирмоқда", деган у.

Бундан олдинроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған FaceTime орқали алоқага чиқиб, ҳали ҳам қуролли кучларнинг бош қўмондони эканини маълум қилди ва одамларни майдонларга чиқишга чақиргани ҳақида хабар қилинганди.