Спорт | 18:21 / 19.07.2016
5157
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал» фанати «Тоттенҳэм» мухлисига буйрагини бериб, донорлик қилди

Лондонда «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» жамоалари принципиал рақиб ҳисобланади. «Тоттенҳэм» футболчиларига қизил рангли машина олиш, шундай кийимда юриш тақиқланади, лекин ҳаётда...

«Тоттенҳэм» мухлиси Тим Рид жиддий касалга йўлиқди ва унинг буйраги ишдан чиқди. Беморга тезда бошқа буйрак қўйиш керак эди. Шу вақтда Тимга дўсти Дэни ёрдам берди. У «Арсенал» мухлиси...

«У мен ва оилам учун таърифлаб бўлмас яхшилик қилди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, менга битта буйрагини берди.

Сен - қаҳрамонсан, тенгсиз дўстсан, унутма. Жин урсин, «канонир» бўлсанг, ҳам сендай дўстим борлиги билан фахрланаман»,- деб ёзади Тим ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Манба: Tribuna.uz