Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 01:10 / 19.07.2016
3788
1 дақиқада ўқилади
Энди Маррей Олимпиада учун Торонтодаги мусобақадаги иштирокини бекор қилди
Уимблдон-2016 мусобақасининг ғолиби ва дунёнинг иккинчи ракеткаси британиялик Энди Маррей Торонтодаги “Мастерс” турниридаги иштирокини бекор қилди. У танаффус қилиб, Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрмоқчи.
“Менинг баданим сўнгги ойдаги кўплаб турнирларнинг финалида иштироким сабабли қайта тикланиш учун танаффус қилишга муҳтож. Ўзимнинг канадалик мухлисларимдан узр сўрайман ва кейинги йили ушбу мусобақага келишни истайман”, – деди Маррей.
Маълумот учун, Торонтодаги турнир 23 июлдан 31 июлга қадар давом этади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш