Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:33 / 20.07.2016
8286
1 дақиқада ўқилади
Туркияда ялпи тозалаш давом этади: навбат спорт соҳаси вакилларига келди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг «қандайин қудратли эканини» кўрсатишда давом этади. Унинг ҳукумати мамлакатда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришга уринишдан кейин турли соҳа вакиллари орасида «ялпи тозалаш» ишларини ўтказмоқда.
Hurriyet хабарига кўра, энди навбат спортчиларга келди. Мамлакат спорт вазири Акиф Чағатайнинг маълум қилишича, вазирликнинг 245 нафар ходими исёнга алоқадорликда айбланиб, ўз вазифасидан озод этилди.
Аввалроқ минглаб мактаб ўқитувчилар ва журналистлар ишсиз қолишган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш