Ўзбекистон | 15:11 / 20.07.2016
5548
1 дақиқада ўқилади
ЎзТИАИСВда Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
19 июль куни Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида Жанубий Кореянинг Ўзбекистонда тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамда инвестиция ва молия-техника соҳаларида ҳамкорликнинг ҳозирги ва истиқболдаги ҳолатлари ҳақида музокара бўлиб ўтди.
Асосий эътибор иқтисодиётнинг устувор тармоқларида корейс компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган янги инвестиция лойиҳаларига қаратилди.