Жаҳон | 18:56 / 21.07.2016
13782
1 дақиқада ўқилади

Афғон йигит 10 йилда бутун дунёни миналардан тозаламоқчи

Google image

Ҳозир Ҳолландияда истиқомат қилувчи Афғонистонлик Массуд Ҳассани миналарни аниқлашнинг ўзига хос усулини топди. У профессионал сапёрлардан 200 баробар арзонроқ ва 20 баробар тезроқ ишлайди.

Ҳассани махсус дрон кашф қилди. Унда метални аниқлайдиган детекор, 3D-картография ва GPS хизматлари мавжуд. Дрон ўзи миналаштирилган ҳудудни аниқлайди ва аниқланган ерларга белги қўйиб чиқади. Белгиланган ҳудуддаги барча миналар аниқланганидан кейин дрон хавфсиз масофага кўтарилади ва миналарни автоматик тарзда портлатиб юборади.

Афғон йигитининг бу лойиҳаси 70 минг евро пул йиғилса, ишга тушиши мумкин. У бутун дунёдаги миналарни 10 йилда тозалаш мумкин эканини айтмоқда.