Жаҳон | 17:12 / 21.07.2016
7873
1 дақиқада ўқилади

Туркия Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига амал қилишни тўхтатди

Туркияда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ортидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига амал қилиниши тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш маълумотига асосланиб Reuters хабар тарқатган.

Вазир маҳаллий телевидение орқали чиқиш қилган.

Туркия ҳукуматининг мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги қарори Resmi Gazete нашрида эълон қилингач, расман кучга кирди.

Вазир шунингдек, мамлакатда давлат тўнтаришига уринишдан кейин жорий этилган, 3 ой давом этадиган фавқулодда ҳолат 1,5 ойдан ортиқ муддатга узайтирилмаслигини маълум қилган.