Франциядаги черковга уюштирилган ҳужум натижасида руҳоний ҳалок бўлди
Франция шимолидаги черковга ҳужум уюштирган икки номаълум шахс қўлга олинди. Бу ҳақида мамлакат ИИВнинг расмий вакили хабарига асосланиб, ТАСС агентлиги маълум қилди.
Гаровга олинган кишилар озод қилинган. Улардан бири ҳалок бўлган.
“Руҳоний жиноятчилар томонидан ўлдирилган. Гаровга олинганларнинг бири жароҳатланган”, - дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда ИИВ раҳбари Бернар Казнев Сент-Этьен-де Руврега йўл олишган.
26 июль куни Сент-Этьен-де Рувре шаҳарчасидаги черковга пичоқ билан қуролланган икки номаълум шахс кириб, 5 нафар кишини гаровга олган, уларнинг 3 нафари черков ходими ва 2 нафари тинч аҳоли вакили бўлган. Черковда фаолият кўрсатувчи роҳибалардан бири у ердан қочишга муваффақ бўлган. Айнан шу роҳиба рўй берган воқеа юзасидан полиция ходимларига хабар берган.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024