Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев Федерал божхона хизмати раҳбарини лавозимидан бўшатди
Фото: RIA
Россия бош вазири Дмитрий Медведев РФ Федерал божхона хизмати раҳбари Андрей Бельяниновни истеъфога чиқариш ҳақидаги қарорга имзо чекди. У, ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган, дейилади ҳукумат ҳужжатида.
Шу билан бирга, Божхона хизмати раҳбарлигига Владимир Булавин тайинланган. У бунгача, Россия президентининг Шимоли-Ғарбий федерал округидаги махсус вакили вазифасини бажарган.
Дмитрий Медведев Булавин билан учрашувида, ФБХда кўплаб муаммолар тўпланиб қолганини таъкидлаган ҳамда Божхона хизматининг янги раҳбари юкларнинг чегара орқали ўтиши ва божхона тўловларини қабул қилиш борасида давлат манфаатларини ҳимоя қилишига умид билдирган.