Жаҳон | 14:23 / 28.07.2016
17186
1 дақиқада ўқилади

Туркияда машҳур меҳмонхоналар тармоғининг эгалари қўлга олинди

Туркиянинг Аланья шаҳрида Delphin Hotels меҳмонхоналар тармоғи хўжайинлари қўлга олинди. Turizmdebusabah сайтининг хабар қилишича, Толга ва Альпер Жўмардўғлилар 15 июль кечаси амалга оширилган давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинмоқда. 

Фото: Turizmdebusabah

Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилларида жойлашган Delphin Hotels тармоғи, кўп йиллар мобайнида хорижлик сайёҳларнинг ишончига сазовор бўлиб улгурган. Меҳмонхоналар «ҳаммаси ичида» тартибида ишлайди. 33 йил аввал асос солинган тармоқ таркибида 7та меҳмонхона бўлиб, ўринлар сони 10 мингтани ташкил этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид