Жаҳон | 18:53 / 31.07.2016
4671
1 дақиқада ўқилади
Чехия президенти террорчилик хавфи туфайли қуролга эгалик қилишни маъқулламоқда
Чехия президенти Милош Земан террорчилик хавфи туфайли фуқаролар қуролга эгалик қилиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлишларини маъқулламоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Мен аввал катта миқдорда қуролга эгалик қилишга қарши чиқардим. Охирги вақтлардаги ҳужумлардан кейин мен бундай ўйламаяпман", деб айтди Земан Европа шаҳарларидаги терактлардан кейин.
Земан қуролга эгалик қилишга рухсати бўлган одамлар уни нафақат сувенир каби сақлашлари, балки уни зарур вақтда қўллай олишга ҳам тайёр бўлишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.