Жаҳон | 08:30 / 01.08.2016
5412
1 дақиқада ўқилади
Яманда жангарилар 16-асрда қурилган масжидни йўқ қилди
Яман ҳукумати жангарилар томонидан 16-асрда қурилган, Таиз шаҳридаги энг машҳур масжид йўқ қилинганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
29 июль, жума куни кечки пайт юз берган портлашни салафийлар ҳаракати вакиллари амалга оширган. Маҳаллий ҳокимият вакилининг маълум қилишича, портлашни маҳаллий салафийлар етакчиларидан бири Абу ал-Аббос содир этган.
Яманнинг тарихий ёдгорликлар ва музейлар учун жавобгар комиссияси бу қўпорувчилик ҳаракатини қоралади ва масжид гумбази Ямандаги энг катталаридан бири, масжиднинг ўзи эса энг чиройли диний ёдгорликлардан бири бўлганини таъкидлаб ўтди.