Жаҳон | 07:31 / 01.08.2016
4114
1 дақиқада ўқилади

Туркия Европа Иттифоқи билан визасиз тартибни октябрдан киритишни талаб қилмоқда

Агар Европа Иттифоқи яқин ойларда Туркия фуқаролари учун визасиз тартиб киритмаса, унда Туркия миграцион инқирозни ҳал қилиш келишувидан чиқиб кетади, деб айтди мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу.

"Агар иш виза тартибини эркинлаштириш билан тугамаса, биз 18 мартдаги қочқинларни қайтариш бўйича келишувни бажаришдан воз кечишга мажбур бўламиз", деб айтди у.

Човушўғлунинг айтишича, бу қарор октябрь боши ёки ўрталарида қабул қилиниши керак. У, шунингдек, Туркияга бу масала бўйича якуний сана маълум қилинишини талаб қилди.