Ханойда Ўзбекистон—Вьетнам маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ханой шаҳрида 2—4 август кунлари Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Вьетнам делегациясига ТИВ ҳуқуқ ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи Нгуэн Мин Ву бошчилик қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида икки давлат ҳамкорлиги ҳуқуқий асосининг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди, кўриб чиқилаётган ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон—Вьетнам ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Маслаҳатлашувлар доирасида Вьетнам ташқи ишлар вазири ўринбосари Ле Ҳоай Транг билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида музокараларга ижобий баҳо берилди.