Фан-техника | 12:28 / 05.08.2016
4299
1 дақиқада ўқилади

Facebook янгиликлар тасмасидаги “сариқ” хабарларга қарши курашиш усулини топди

«Биз кўплаб кликбейт сарлавҳаларда қўлланиладиган сўз ва ибораларни кузатиш тизимини ишлаб чиқдик. Бу электрон мактублардаги спам-фильтрларга ўхшаб кетади», — деган компания вакиллари. 

Facebook мақоланинг мазмунини англаш мумкин бўлмаган сарлавҳани ёки ўқувчини чалғитишга олиб келувчи ибораларни кликбейтли деб ҳисоблайди. Шунга кўра, кликбейт сарлавҳаларни қўллайдиган сайтларнинг янгиликлари фойдаланувчиларнинг тасмаларида камроқ кўрсатилади. 

Аввал ҳам, Facebook янгиликлар тасмасидаги кликбейтли сарлавҳага эга янгиликлардан қутилишга уриниб кўрган эди. Ўшанда, компания фойдаланувчилар қисқа вақтда чиқиб кетган сайтларнинг янгиликларини тасмада кўрсатмай қўйганди.