Жаҳон | 17:58 / 05.08.2016
3574
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда қуролли ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фото: AP

АҚШнинг Калифорния штатида қуролли ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.
ABC7 телеканали маълумотига кўра, воқеа Риверсайд округида маҳаллий вақт билан 00:15да (Тошкент вақти билан 12:15) рўй берган. Жароҳатланган икки киши шифохонага ётқизилган.

Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Қотилнинг шахси номаълум.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш