Nike 1200 долларлик қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакни намойиш этди
Профессионал югуриш ҳақида гап кетганда, вазн ва аэродинамика шунчалик муҳим аҳамият касб этадики, ҳатто қуёш нуридан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар ҳам қаршилик кўрсатиши мумкин эмас. Шу мақсадда, Nike компанияси, VSP Global ва Carl Zeiss гуруҳлари билан ҳамкорликда, махсус спорт кўзойнаклари ишлаб чиқди. Уларнинг уқдиришларича, бу кўзойнаклар чемпион бўлишни истаганлар учун махсус ясалган.
Қайд этиш жоизки, ушбу кўзойнак устида Сакраментодаги тадқиқот институти шуғулланган. Унинг қуёш нурларини қайтарувчи кимёвий аралашмаси таркибида хром ҳам бор.
Nike компанияси Wing (қанот) деб номлаган кўзойнакларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, аэродинамикаси бўлса, яна у йўқолмайди. Ўзаро бирикиб кетган линзалари иккита юқа силиконли тутқичлар ёрдамида бошда жуда қулай туради. Бироқ, унинг ихчамлиги ва қулайгини ҳамма ҳам ўзига эп кўра олмаслиги аниқ. Ахир, кўзойнак учун 1200 доллар тўлаш лозим. Шунга кўра, уни машҳур спортчилар тақа олади дейиш мумкин. Чунки, улар реклама ҳуқуқи асосида бу каби кўзойнакларни текин олишади.