Жамият | 00:39 / 07.08.2016
21386
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонлик 6 ёшли қизини эчки ва егулик эвазига 55 ёшли эркакка турмушга берди
Афғонистонлик ўзининг 6 ёшли қизини эчки, бир қоп гуруч, шакар ва кунгабоқар мойи эвазига 55 ёшли эркакка турмушга берди.
Қизчанинг турмуш ўртоғи бўлган Саид Абдулкарим бу иши учун полиция томонидан ҳибсга олинди, деб ёзмоқда Russia Today.
Ҳозирда қизнинг отаси ҳам қидирилмоқда.
Афғонистон қонунлари аёлларга 16 ёшга етгач турмушга чиқишга, эркакларга эса 18 ёшдан уйланишга рухсат беради.
2013 йилда 7 ёшли афғон қизининг отаси ўз қизини 35 ёшли эркакка 2 минг долларга турмушга берганини тан олганди. Ота ночорлик сабабли бу ишга қўл урганидан афсусдалигини айтган.