Ўзбекистон | 19:19 / 07.08.2016
15103
4 дақиқада ўқилади

Ҳафта дайжести: Рио-2016 тафсилотлари, Узоқ Шарқдаги табиий офатлар, замонавий Тошкент-4 аэропорти, жаҳон сиёсатчилари фаолиятидаги маш-машалар

Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда турли воқеа-ҳодисалар рўй берди. Ана шу хабарлардан энг саралари Kun.uz’нинг ҳафталик дайжестида.  

1 август куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ОАВ вакиллари билан учрашди. Суҳбат давомида Атамбаев “Яхши ва ёввойи “қирғизчилик” бор”лигини, ҳокимиятни сақлаб қолишни истаганида, донолик қилмай, умуман бошқа ислоҳот ўтказишини, қўшиқ куйлашига Тошкентга қилган сафари сабаб бўлганини ва бошқа кўплаб масалар ҳақида гапириб ўтди. Батафсил.


1 август куни ИШИД жангарилари Россия манзилига таҳдидлар ифодаланган видеомурожаатини эълон қилди. Унда Россияга қарши жиҳод бошлашга даъват этилган.  Батафсил.

Оксфорд университети олимлари дунё аҳолисининг атиги бир фоизини ташкил этувчи энг бой-бадавлат инсонлар асосан қайси мамлакатларда яшашини аниқлашга ҳаракат қилишди. Батафсил.


Тинч океанида кўтарилган “Нида” тўфони Ҳонгконга ёпирилди ва шаҳарни вайрон этиб ташлади.  Шаҳарга соатига 158 км тезликда ҳаракатланувчи шамол ва тропик жала ёпирилган. Батафсил.

Ўзбекистон Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида «олтин» медал олган спортчи учун ваъда қилинган мукофот пули миқдори бўйича "кучли бешлик" қаторига кирди. Батафсил.


Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти суди уч нафар фуқарони "Туркистон ислом ҳаракати" (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилотининг материалларини тарқатгани учун 5 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилди. Батафсил. 


Хитой мудофаа вазири Чан Ваньцюань хитойликларни мамлакат дахлсизлигини ҳимоя қилиш учун денгизда халқ урушига тайёргарчилик кўришга чақирди. Батафсил.


Туркиянинг Aksam газетаси 1 августдаги сонининг биринчи саҳифасида Германия канцлери Ангела Меркелнинг Адольф Ҳитлер қиёфасидаги суратини чоп этди. Батафсил.


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Италиянинг RAI телерадиокомпаниясига "пул ювиш"да айбланаётган ўғлининг фаолияти тергови Туркия ва Италия ўртасидаги ҳамкорликка таъсир қилиши мумкинлигини айтди. Батафсил.


Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш ва террорчиликни молиялаштириш хатарини баҳолаш бўйича Basel AML Index 2016 рейтингида 101-ўринни эгаллади ва террорчиликни молиялаштириш хатари паст даражада бўлган мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Батафсил.


KOICA - Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги Тошкент халқаро аэропортининг янги йўловчи терминали (Тошкент-4)ни қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишни якунлади. Батафсил. 


«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Boing компанияси билан иккита Boeing-787 Drealmliner сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди. Улардан бири бўёқдан чиқди. Батафсил.


Change.org сайтида Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг истеъфосини талаб қилувчи петиция пайдо бўлди. У ерда «Балиқ бошдан сасийди! Вазирликларнинг суст ишлаётганига мана шу чора даво бўлар?!» деб ёзилган. Батафсил.


3 ҳафта аввал, 16-июль куни Туркияда амалга оширилган давлат тўнтаришига уриниш мамлакатга қанчага тушганига Россиянинг РИА Новости агентлиги ойдинлик киритишга ҳаракат қилиб кўрди. Батафсил.

Рио-де-Жанейро олимпиадасида иккинчи кун баҳслари давом этмоқда. 6 август куни ўзбекистонликлар терма жамоаси 5та спорт туриб бўйича баҳсларни бошлади. Батафсил.