Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Непалда вертолёт қулаб тушиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Fishtail Air авиакомпанияси самолёти Непал пойтахти Катманду шаҳри яқинидаги Нувакот тумани ҳудудида қулаб тушган. Nepali Times хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, вертолёт Катмандуга Горкха туманидан келаётганди. Вертолёт ўзи билан пойтахтдаги туғруқхонага ҳомиладор аёл ва шифокорларни келтираётган бўлган.
Компания маълумотига кўра, бортда учувчи билан бирга 7 киши бўлган, улардан бири 2 ёшли чақалоқ эди.
Нувакот тумани ҳокимиятидагилар вертолётнинг қулаб тушгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.
Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.