Британиялик эр-хотин Жоди ва Марк Баллинголл ўз туғилган кунларида фарзандли бўлишди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Улар хонадонида қиз фарзанд туғилган.
Қизалоқнинг туғилишини 23 июнь куни кутишган эди, аммо у ота-онасининг туғилган санаси 1 августда дунё юзини кўрди. Энди оила бир кунда уч кишининг туғилган кунини нишонлайди, деб ёзмоқда газета.
Букмекирлар бундай имкониятни 48 миллиондан бир марта бўлишини айтишади.










