Жаҳон | 11:56 / 13.08.2016
6232
1 дақиқада ўқилади

Ҳалабдаги отишмалар натижасида 100 дан зиёд тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди

Фото: РИА Новости

Август ойи бошидан бери Ҳалабдаги отишмалар натижасида 100 дан зиёд тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. 700 нафари турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилган.

Уларнинг сўзларига кўра, энг катта қирғинлар шаҳар жанубидаги Ал Хамадания туманида кузатилган.

Маълум қилинишича, қурбон бўлганларнинг аксари аёллар ва болаларни ташкил қилмоқда.