Спорт | 17:04 / 13.08.2016
5751
1 дақиқада ўқилади
Рио-де-Жанейрода Франция олимпия терма жамоасининг физиотерапевти ҳаётдан кўз юмди
Франция олимпия терма жамоаси физиотерапевти Патрик Бордье Рио-де-Жанейрода бевақт оламдан ўтди. Бу ҳақида Франция Олимпия қўмитасининг президенти Дени Массельянинг сўзларига асосланиб, L’Équipe нашри маълум қилди.
"Патрик Бордье 12 август куни куннинг иккинчи ярмида ҳаётдан кўз юмди. У барча спортчилар учун бирдек қадрдон эди", - деди Масселья.
Жамоа шифокорининг ўлимига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.