Жаҳон | 18:54 / 15.08.2016
5184
1 дақиқада ўқилади
Шойгу: Россия ва АҚШ Ҳалабда ҳамкорлик қилишга яқин турибди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг баёнот беришича, Россия ва АҚШ Ҳалабдаги жангариларга қарши биргаликда курашишга тайёр турибди, деб хабар қилмоқда «Вести.Ru».
«Биз қадам-бақадам, мен ҳозир фақат Ҳалаб ҳақида гапираяпман, ушбу жафокаш минтақада ниҳоят барча ўз уйларига қайтишларига имкон берувчи тинчлик қарор топиши учун биргаликда курашишга яқинлашмоқдамиз», — деган Шойгу.
Аввалроқ, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Ҳалабдаги вазиятни барқарорлаштириш учун АҚШ ва Ғарб билан ҳамкорлик қилишга умид қилишини билдирган эди.