Жаҳон | 08:17 / 16.08.2016
4377
1 дақиқада ўқилади
Обама Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун таътилини тўхтатиб туришга қарор қилди
АҚШ президенти Барак Обама АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга пул йиғиш мақсадида ўзининг таътилини тўхтатиб туришга қарор қилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Таъкидланишича, Обама Демократик партия эҳтиёжларига пул йиғиш мақсадида ташкиллаштириладиган кечки овқатда иштирок этмоқчи. Тадбир Массачусетс штатидаги Мартас-Винъярд оролида бўлиб ўтади. Кечки овқатни Хэнк Голдберг ва унинг рафиқаси Кэрол Браун Голдберг ташкиллаштирмоқда.
Кечки овқатда 60 га яқин саҳоватпеша ҳам иштирок этади. Маълум қилинишича, тадбирга кириш чиптаси 33 минг доллардан кўпроқни ташкил қилади.