Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРнинг юқори лавозимли дипломати Жанубий Кореяга қочди
КХДРнинг Буюк Британиядаги элчиси ўринбосари Таи Ён Хо оиласи билан Жанубий Кореяга қочиб ўтди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Бу Шимолий Корея тарихида мамлакатдан қочган энг юқори лавозимли дипломат ҳисобланади.
Жанубий Корея бирлашув вазирлиги вакилининг маълум қилишича, дипломат КХДР ичидаги сиёсатдан норозилиги ва фарзадининг келажаги учун қайғургани сабаб шундай қарор қабул қилган.
Аммо, вазирлик вакили унинг учиб келиш вақти, йўналишига оид тафсилотларни ошкор қилмаган.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, эндиликда Таи Ён Хо ва унинг оиласи Корея республикаси ҳимоя остидадир. Ҳозирда, унинг мамлакатда истиқомат қилиши учун зарур бўлган барча ҳуқуқий жараёнлар амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, Жанубий Кореянинг JoongAng Ilbо нашри, Таи Ён Хо оиласи билан учинчи мамлакатга қочиб кетгани ҳақида ёзган, аммо қайси давлат эканлигига ойдинлик киритмаган эди.
Мавзуга оид
14:32 / 24.01.2026
Жанубий Корея биринчилардан бўлиб сунъий интеллектни тартибга солишни бошлади
19:00 / 23.01.2026
Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солувчи қонунни амалга киритди
19:52 / 21.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Хан Док Су исён иши бўйича 23 йилга қамалди
13:42 / 16.01.2026