Фан-техника | 21:58 / 17.08.2016
5288
2 дақиқада ўқилади

Норвегия ҳукумати бензин ва дизель двигателли машиналарни тақиқлашдан бош тортди

Норвегия ҳукумати мамлакатда 2025 йилдан бошлаб бензин ва дизель двигателли машиналарни ҳайдашни тақиқлайдиган қонун лойиҳасини қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Automotive News маълум қилди. 

Баҳорда Нидерландия парламенти 2025 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателига эга машиналарни сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаганди. Парижда 2020 йилдан фақатгина "Евро-5" стандартига мос келувчи двигателли автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилмоқчи. Шаҳар марказига 2011 йилдан кейин чиқарилган машиналаргина кира олади. 

Норвегия транспорт вазирлиги вакили мамлакат раҳбариятида бундай тақиқловларни киритиш режаси йўқлигини айтди. "Ҳукумат экологик тоза машиналарнинг кенг тарқалишига қатъий чоралар билан эришмоқчи эмас", деб айтди вакил.

Унинг фикрича, янги турдаги двигателли автомобиллар қазилувчи ёнилғида ишловчи моторли транспорт воситаларини секин-аста ўзи сиқиб чиқаради ва шунинг учун ҳеч қандай тақиқлов керак бўлмайди.  

Айни вақтда Норвегияда сотилаётган автомобилларнинг тўртдан бир қисми водород ва электр двигателли машиналар улушига тўғри келади. 

Норвегияда "яшил" автомобиллар эгалари транспорт воситасини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш солиғидан озод этиладилар. Бундан ташқари, улар бепул парковка, жамоатчилик транспорти учун мўлжалланган полосалар бўйича ҳаракатланиш ҳамда қувватловчи станциялардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Мавзуга оид