Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда жарима солиш учун антиқа сабаблар ўйлаб топилмоқда
Фото:© Fotolia
Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги сайёҳлик фирмаси, ходимларига ноёб усулда жарима солгани тўғрисида хабар қилинмоқда. «Бэйцзин циннянь бао» нашрида ёзилишича, фирма раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги фикрларига эътибор бермаганлар товон тўлаган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Сайёҳлик фирмаси ходимларининг газетага маълум қилишларича, улар ҳар куни тонгда фирма раҳбарининг Хитойдаги энг машҳур ижтимоий тармоғи Weibo’да қолдирган сўзларини ўқиб, унга изоҳ қолдиришган.
Бунга эътибор бермаганларни эса жарима билан жазолашган. Хусусан, 14-август куни 200 нафар ходимнинг ҳар бирига 50 юан (6,5 доллар)дан жарима солинган. Бундан ташқари, директор уларга фирма белгиси туширилган либос билан олинган суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни талаб қилган.
Адвокатнинг айтишича, Хитой қонунларига кўра, фақатгина Давлат ҳокимияти фуқароларга жарима солиш ҳуқуқига эга. Шунга биноан, сайёҳлик фирмаси ходимлари ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
10:38 / 21.04.2026
Ноқонуний лазерли қурилмалар учун жарима ва мусодара белгиланди
13:13 / 15.04.2026