Иқтисодиёт | 19:44 / 18.08.2016
7554
2 дақиқада ўқилади

ОПЕКнинг нефть экспорт қилиш бўйича етакчи мамлакатларига оид ҳисобот эълон қилинди

Саудия Арабистони шу йил бошидан бери биринчи марта июнь ойида нефть экспортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 фоизга кўпайтирган. Мамлакат суткасига 7,4 млн баррель нефтни харидорларга етказиб берган, дейилади Joint Organization Data Initiative (JODI) ҳисоботида. 

Саудия Арабистонида июнь ойида кунига 10,55 млн баррель қора олтин қазиб олинган. Май ойига нисбатан ўсиш 2,7 фоизни ташкил этган.

Ироқнинг июнь ойидаги нефть экспорти бир суткада 3,17 млн баррелни ташкил этган. Ироқнинг бу борадаги натижаси ўтган йилнинг шу даврига қараганда 0,4 фоизга камайган. JODI маълумотларига кўра, июнь ойида Ироқда кунига 4,55 млн баррель нефть қазиб олинган. Бу борада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 26,7 фоиздан иборат бўлган. 

Эрон республикаси бир кунда 2,005 млн баррель нефтни экспорт қилган. Бу давлатда бир кунда 3,61 млн баррель нефть қазиб олинган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 16 фоизни ташкил этган. 


 

Мавзуга оид