Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ким Чен Ин умуммиллий велойўлаклар тармоғини барпо этишга кўрсатма берди
Фото: © РИА
КХДР раиси Ким Чен Ин мамлакатда велосипедчилар учун махсус йўллар тармоғини барпо этишга кўрсатма берган. Бу ҳақда, "Озод Осиё радиоси" шимолий кореялик манбасига таянган ҳолда хабар қилган.
Айтиш жоизки, Пхеньянда велосипедлар учун махсус йўлаклар 2015-йилда пайдо бўлган эди. Уларнинг эни бир метрга яқин бўлиб, пиёдалар тротуарлари ёнида сариқ плиталар ётқизилиб, барпо этилган.
КХДРда велосипедлар энг машҳур транспорт воситасидир. У, жамоат ва енгил транспорт воситалари ўрнини эгалламоқда.
Шимолий Корея 2014-йили биринчи марта хитойлик велосайёҳларга чегараларини очган эди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026