Итнинг ҳамласи натижасида 3 ёшли болакай ҳаётдан кўз юмди
Буюк Британияда итнинг ҳамласи натижасида ҳалок бўлган 3 ёшли боланинг тоғаси Facebook'даги саҳифасида оила аъзоларининг тасвирлаб бўлмас даражада қайғуга ботгани ҳақида сўз очади. Бу ҳақида SkyNews хабар берди.
Декстер Нил 18 август пайшанба куни ўзининг Ҳолстиддаги (Эссекс графлиги) уйи яқинида итнинг ҳамласига йўлиққанидан сўнг шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Боланинг тоғаси Эшли Коу Декстерни "қадрли жияним", деб атаб, "биз ҳаммамиз қай аҳволда эканмизни сўз билан ифодалаб бўлмайди", дейди.
"Бу менинг опам ва унинг турмуш ўртоғи учун жуда катта ҳалокат, бундай вазиятда уларга нима дейишни ҳам билмайман".
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қонга буркалган болани онаси кўриб қолганидан сўнг итни судраб кетишган.
Қўшнилардан бири ақлидан озай деган онанинг кўзларида ёш билан боласи олдида тиз чўкиб ўтирганини, тез ёрдам ходими эса Декстерни қутқариб қолишга уринаётганини кўрган. Бошқа қўшнилар эса даҳшатли қичқириқни эшитиб, ёрдамга югуришганини маълум қилишди. Уларнинг барчаси қичқириқ анча вақтгача эшитилиб турганини таъкидлашди.
Итни назоратдан чиқаргани туфайли полиция томонидан қўлга олинган 29 ёшли аёл гаров эвазига қўйиб юборилган.
Маълум бўлишича, жонивор Буюк Британияда тақиқланмаган Америка бульдоги зотидан бўлган. Боланинг ўлимига сабабчи бўлган қотил ит полиция томонидан қўлга олиниб, махсус қўриқхонага жойлаштирилган.
Манбага кўра, қутқарувчилар етиб келганида болалар автомобили ва пол қонга бурканган бўлган.
Қўшнилар оғзи-бурни қонга беланган оқ итни уйдан судраб олиб чиқилаётганининг гувоҳи бўлишган.
Шифохона ходимлари қанча ҳаракат қилишмасин, афсуски болакайнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Мавзуга оид
14:32 / 16.11.2024
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
10:53 / 16.11.2024
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин
16:47 / 29.10.2024
Ҳиндистонлик бизнесмен деярли бутун бойлигини итига мерос қолдирди
08:10 / 26.10.2024