Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин ТИВ: Мамлакат БМТ таркибидан чиқишни режалаштирмаяпти
Филиппин ташқи ишлар вазири Перфекто Ясайнинг баёнотига кўра, расмий Манила мамлакат президенти Родриго Дутертенинг сўзларига қарамай, БМТдан чиқиш ниятида эмас.
Бундан аввалроқ, президент Дутерте Филиппиндаги гиёҳванд моддалар савдогарларига қарши кураш чоғида полиция томонидан кўплаб қотилликлар содир этилаётгани танқид қилинганига жавобан, Филиппин БМТдан чиқиши мумкинлигини айтган эди. Сиёсатчи шунингдек, БМТни ўз вазифасини бажармаётганликда айблаганди.
"Биз, гарчи халқаро ташкилотнинг танқидига учраган бўлсак-да, БМТга содиқмиз", — деган Ясай матбуот анжуманида. Унинг айтишича, Дутертенинг сўзларини "чуқур афсус ва хафалик" маъносида қабул қилиш лозим.
Филиппин президенти Родриго Дутерте гиёҳвандлар ва шу каби моддалар савдоси билан шуғулланувчиларга қарши кенг қамровли кураш тарафдори бўлиб, унинг лавозимига киришганидан бери ўтган 2 ой давомида 900га яқин гумондор ўлдирилган.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026