Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой консуллиги Рио Олимпиадасида нотўғри давлат байроғи кўтарилгани учун арз қилди
ХХРнинг Бразилиядаги консули Сун Ян Рио Олимпиадаси тақдирлаш маросимида мамлакат байроғининг нотўғри намунаси кўтарилганидан кескин норозилигини билдириб, Рио-де-Жанейро маъмуриятига мурожаат қилди, деб ёзмоқда Global Time.
Хитой байроғидаги тимсолларнинг нотўғри жойлашган намунаси 21-август куни Хитой аёллар волейбол жамоасини тақдирлаш маросимида юз берган. Шундан сўнг, ХХР консуллиги, шаҳар ҳокимиятига норозилигини билдирган.
Бразилиянинг Олимпияга мезбонлик қилган шаҳри раҳбарияти Хитой ҳукумати ва халқидан мазкур ҳолат учун узр сўраб, барча расмий байроқлар ўтган ҳафтада спорт марказларига юборилганини таъкидлаган.
ХХРнинг расмий байроғи тепа қисми чап бурчагидаги катта юлдуз —атрофида тўртта кичик юлдуз ярим айлана тарзида жойлаштирилган бўлиб, кичик юлдузларнинг чап учи Катта юлдузга йўналтирилган бўлади. Риодаги байроқда эса, кичик юлдузлар каттасига параллел жойлаштирилган.
Мавзуга оид
20:55 / 20.01.2026
“Ер гўзали 2025” танловида қатнашган ўзбекистонлик қиз либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди
09:16 / 31.12.2024
АҚШ Молия вазирлиги ХХРдан киберҳужум ҳақида хабар берди
13:23 / 19.11.2024
Германия ТИВ раҳбари ХХРни РФга ҳарбий ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
17:01 / 08.11.2024