Жаҳон | 18:37 / 24.08.2016
9515
1 дақиқада ўқилади

Туркия танкларининг Сурияга кириши фонд бозорига салбий таъсир кўрсатди

Туркия армиясининг Сурияга танкларини киритиши Истанбул биржаси кўрсаткичлари ва лира курсини кескин пасайтириб юборди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Туркиянинг Borsa Istanbul 100 индекси 2,87 фоизга тушиб кетган, бу 94та жаҳон индекслари орасида энг ёмони бўлган. BIST30 кўрсаткичи эса, савдолар чоғида  2,93 фоизга пасайган.

Таъкидлаш жоизки, савдо котировкаларининг пасайиши Туркияда фавқулодда ҳолат жорий қилинган 21-июлдан бери илк маротаба кузатилмоқда. 

Bloomberg таҳлилчилари, ушбу салбий жараённи сармоядорларнинг хавотирлари билан боғлашмоқда. Уларнинг фикрича, Туркиянинг ИШИДга қарши жанговар амалиётни бошлаши мамлакат ичкарисидаги хавфсизликни издан чиқариши мумкин. 

Туркия фонд бозори кўрсаткичлари билан бирга, турк лирасининг долларга нисбатан курси пасайишига ҳам олиб келган. Ўтган савдоларда бир доллар 2,93 лирага баҳоланган.


 

Мавзуга оид