Жамият | 19:00 / 27.08.2016
5599
1 дақиқада ўқилади

Италияда SMS воситасида 6 млн евродан ортиқ маблағ тўпланди

Италия фуқаро муҳофазаси департаменти мамлакатнинг марказий туманларида юз берган даҳшатли зилзиладан сўнг, 3 кун ичида 6 млн евродан ортиқ маблағ йиғишга эришган. Булар, аҳоли томонидан кўнгилли равишда SMS воситасида юборилган пуллардир, дея маълум қилган департамент вакили. 

"Табиий офатдан кейин 3 кун ичида 6 млн 120 минг 296 евро пул тўпланди", -дейилади хабарда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 290 нафарга етган. 400 нафарга яқин одам турли даражада жабрланган. 2 мингдан ортиқ инсон бошпанасидан айрилган. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид