Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда ўрмон ёнғинлари кучайди
Индонезиянинг Риау вилоятида 27 август куни 30та ўрмон ёнғинлари ўчоғи қайд этилди. Бу ҳақда Straits Times хабар берган.
Индонезия аэронавтика ва космос миллий институти (LAPAN) маълумотига кўра, мамлакат ғарбидаги Риау вилоятининг катта ҳудудини ўрмон ёнғинлари қамрамоқда.
Бундан олдинги хабарларда ёнғинлар қўшни Сингапур аҳолисига ҳам таъсир кўрсатаётгани айтилганди.
Айни вақтда жами 5та вилоятда - Жамби, Ғарбий Калимантан, Риау, Жанубий Суматра ва Жанубий Калимантан вилоятларида кучли ўрмон ёнғинлари туфайли тревога эълон қилинган.
Риау вилоятининг ўзида ёнғинга қарши кураш ишларига 7,2 минг киши жалб этилган. Суматра ва Калимантанда ўт ўчириш ишларида 17та вертолёт ва самолёт иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:22 / 11.05.2026
Оролқумда 2 млн гектарлик ўрмон яратилади
09:25 / 06.03.2026