Жамият | 20:17 / 29.08.2016
8447
2 дақиқада ўқилади

Америкалик нафақахўр аёл компьютер хатоси туфайли икки йил давомида ўлик ҳисобланган

Американинг Юта штатида яшовчи Барбара Мёрфи бюрократик хато қурбонига айланган, натижада ҳукуматнинг электрон тизими 2014 йилда уни ўликлар қаторига қўшиб қўйган. Бу ҳақида The Independent хабар берди.

2014 йилнинг июлида тизим компьютерга Мёрфининг ўлими ҳақида маълумот киритганидан кейин нафақахўрнинг суғурта компаниясига шунга доир хабар жўнатилган. Бунинг натижасида аёлнинг ижтимоий суғурта полиси бекор қилинган ва банк ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган.
 
Шундай бўлса-да, аёл бир муддат нафақа пули олишда давом этган, лекин пул келиши тўхтагандан сўнг у Ижтимоий таъминот бошқармасига мурожаат қилган, давлат эса унинг оиласидан олинган барча пул воситаларини қайтаришни талаб қилган.  

Мёрфи вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ижтимоий таъминот идорасида электрон навбатга тура олмаган, зеро уни ўлган деб ҳисобловчи тизим нафақахўрга талон беришдан бош тортган. Бундан ташқари, аёл узоқ вақт давомида харидлари учун ҳеч бир банк картаси орқали ҳисоблаша олмаган. 

Натижада давлат аёлни “тирилтириш” ва у суғурта бўйича даволанган тиббиёт муассасаларидан барча пул даъволарини қайтариб олишга ваъда берди.

 

Мавзуга оид