Жаҳон | 15:30 / 29.08.2016
4442
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Форс кўрфазига эсминецини юборади

Буюк Британия ҳарбий денгиз кучлари HMS Daring эсминецини Форс кўрфазига юборади, деб ёзмоқда Daily Telegraph. У, ИШИДга қарши курашда қатнашади. 

Ҳарбий кема Яқин шарк минтақасига шу ҳафтада етиб келади ва йилнинг охиригача АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги террорчилар эгаллаб турган манзилларга зарба бераётган авиаташувчиларидан бирининг мудофаасини таъминлайди. Daring шунингдек, жанговар амалиётлар олиб борилаётган ҳудуд осмонини назорат қилиб, йиғилган маълумотларни штабга юборади. 

"Қироллик ҲҲК самолётлари кунига қуруқликдаги террорчиларга зарба бермоқда. Пиёда қўшинлар Ироқ ҳарбийларига сапёрликни ўргатмоқда, ҲДК коалициянинг Форс кўрфазидаги авиаташувчи кемаларини муҳофаза қилмоқда", - деган Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид