Жаҳон | 11:31 / 29.08.2016
9638
1 дақиқада ўқилади

Эрон зенит ракеталари билан ядро иншоотини ҳимоя қилади

Россиянинг Эронга етказиб берилган С-300 зенит-ракета мажмуалари Фордо ядро иншоотлари ҳудудига жойлаштирилган. Бу ҳақда, Ислом республикаси давлат телеканали орқали чиқишида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондони Фарзод Исмоилий маълум қилган. 

Телевидение Фордо яқинига ўрнатилган мажмуаларни намойиш этган. Исмоилийнинг қайд этишича, эндиликда ядро иншооти доимий муҳофазада бўлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон осмони «минтақадаги энг хавфсизларидан биридир», деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

Бундан аввалроқ, Эрон Олий раҳнамоси аятолла Али Хаменеи, АҚШ расмий Теҳронга С-300 мажмуаларини харид қилишда қаршилик кўрсатганини маълум қилган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид