Жаҳон | 07:52 / 29.08.2016
3950
1 дақиқада ўқилади

Хитой авиацион двигателлар ишлаб чиқарувчи компания яратмоқда

Хитой раиси Си Цзиньпин авиацион двигателлар ишлаб чиқарувчи давлат компанияси Aero Engine Corporation of China’нинг яратилишини миллий қудратни мустаҳкамлашга имкон берадиган стратегик қадам деб атади, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Компания кўплаб кичик компанияларни бирлаштириш ҳисобига яратилмоқда, бу корхоналарнинг ходимлари сони 96 мингга етади. Уларнинг асосий вазифалари мустақил тадқиқотларни ташкиллаштириш, янги ишланмалар устида ишлаш, авиадвигателлар ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш бўлади.

Ушбу корпорацияга Хитой ҳукуматидан ташқари, Aviation Industry Corp of China ва Commercial Aircraft Corp of China компаниялари инвесторлик қилмоқда. 

 

Мавзуга оид