Ўликлар шаҳри ёхуд сайёрамизнинг энг катта мозори
Водий ас-Салом — нафақат Ироқдаги, балки бутун дунёдаги энг катта қабристон. У 1,4 мингдан ортиқ ёшда. Миллионлаб шиялар шу ерда дафн қилинишни орзу қилишади: Муҳаммад пайғамбаримизнинг жиянлари ва куёвлари, биринчи имом - Алининг қабри Водий ас-Саломда жойлашган. Афсоналарга кўра, ушбу улкан қабристонда ажабтовур мўъжизалар рўй берар экан. Қабристонда ҳар куни юзлаб кишилар - аскарлар, тинч аҳоли, 13 йилдан бери давом этиб келаётган уруш қурбонлари дафн этилади.
Водий ас-Саломда тахминан 5 миллион киши дафн этилган.
Бутун Ироқ ва Эрон шиялари қариндошлари қабрини зиёрат қилиш учун Водий ас-Саломга ташриф буюришади.
Имом ал-Маҳдий мақбараси - қабристоннинг диққатга сазовор жойларидан.
Қариндош қабрида Қуръон тиловати.
Водий ас-Саломдаги гўрков бола. Қабристон майдони мунтазам равишда кенгайиб боради - бугунги кунда унинг майдони 600 гектардан ортиқ.
Жаноза. Анъанага кўра, танани ювиб, оқ кафанга ўралади, имом Али мақбарасида жаноза ўқилмоқда, вафот этган кишининг танасини мақбара атрофида уч марта айлантиришади.
Ироқдаги уруш қанчадан-қанча кишиларнинг ҳаётига зомин бўлди - мозорда бир кунда юзлаб киши дафн қилинади.
Имом Маҳдий мақбарасида чашмадаги муқаддас сувдан олиш учун навбат кутишмоқда.
Водий ас-Салом қабристони ЮНЕСКО жаҳон меросининг дастлабки рўйхатига киритилган.
Имом Маҳдий мақбарасида намоз вақти. Айтишларига қараганда, Маҳдий - "яширин имом" - ҳар пайшанба шом намозида маҳаллий масжидда пайдо бўлар экан.
Гўрков чилим чекиб, дам олмоқда.
2003 йилда америкаликларнинг Ироққа ҳужум қилган пайтида бу ерда кунига 250 нафаргача киши дафн этилган.
Қабр тошларини ювиш учун шишаларга сув олишмоқда.
Водий ас-Салом қабристони томон йўл олган шиялар.
2004 йилда қабристонда жанг олиб борилган: америкалик аскарлар қабрлар орасида окоп қазиб олган жангариларни қувишган.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024