Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ҳарбийлари юқори жанговар тайёргарликка келтирилди
Корея республикаси президенти Пак Кин Хе мамлакат қуролли кучларини жанговар ҳарбий тайёргарлик ҳолатига келтириш бўйича буйруқ берди. Бу ҳақда, у маслаҳатчилари билан Сеулда ўтказган йиғилишида маълум қилган.
"Ҳарбийлар исталган вақтда қарши зарба беришга тайёр бўлиши керак. Шимолий Корея томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай фитна ўз тузумининг бошига етади", - деган Пак Кин Хе.
У шунингдек, мамлакат ҳарбийларига КХДР ракета-ядро дастурига қарши "таъсирчан чоралар тайёрлаш"га кўрсатма берган.
Ўтган ҳафтада Пак Кин Хе КХДР билан чегарадош ҳудудлардаги Жанубий Корея ҳарбий қисмларига ташриф буюрган эди.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026