Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ тадқиқот марказларига киберҳужум уюштирилди
АҚШ Демократлар партиясининг электрон ёзишмаларига ҳужум қилишда айбланган "Россия томонидан қўллаб-қувватланувчи" хакерлар Американинг бир қатор тадқиқот марказларига ҳужум қилишди. Бу ҳақида Defense One маълум қилди.
Crowdstrike компаниясининг ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи Дмитрий Альперовичнинг сўзларига кўра, гап Россияга катта эътибор қаратувчи тадқиқот марказлари, хусусан, Вашингтондаги Халқаро ва стратегик тадқиқотлар маркази ҳақида кетмоқда. Манбага кўра, хакерларнинг ҳужумидан "бешга яқин ташкилот ва ўн нафар ходим" зарар кўрган, бироқ маълумотларни ўғирлашга муваффақ бўлинмаган.
Компания мутахассисларининг маълум қилишича, киберҳужум ортида АҚШ Демократлар партияси маълумотлар базасини бузиб киришда айбланган Cozy Bear гуруҳи турибди.
Мавзуга оид
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026