Жамият | 21:17 / 30.08.2016
7956
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда 500 бош сигир ўғирланди

Янги Зеландия полицияси Жанубий оролдаги фермадан 500 сигирнинг йўқолганлигига доир тергов ишларини йўлга қўйди. Маҳаллий аҳолининг билдиришича, аввал ҳеч қачон бундай оммавий ўғирликка дуч келинмаган. Бу ҳақида ВВС маълум қилди. 

Июнь ойининг бошида саналганда 1 300 бош сигир бўлган, жорий ойда уларни санаш давомида 500 бошга кам чиққанлиги аниқланган. Полициянинг тахминига кўра, ўғирлик икки ой давомида босқичма-босқич амалга оширилган. 

Ферма эгаси воқеага ҳеч қандай изоҳ бермади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг зарари 750 минг долларгача бўлган суммани ташкил қилиши мумкин. 

Маҳаллий ҳукумат оммавий ўғирликнинг олдини олиш мақсадида фермерларга ўз ҳудудлари чегараларини мустаҳкамлаш ва мунтазам равишда қорамолларни санашни тавсия қилди.

Янги Зеландияда тахминан 10 миллион сигир бор – бу мамлакат аҳолисидан икки баробар кўп демакдир. Бир бош сигирнинг баҳоси – 1 000 доллар атрофида.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид