Иқтисодиёт | 15:50 / 05.09.2016
6370
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Саудия Арабистони Осиё ва АҚШ учун нефть нархини кўтарди

Жаҳоннинг энг йирик нефть экспорт қилувчи Saudi Aramco нефтгаз давлат корпорацияси араб енгил нефти навининг нархини ўзгартиришга қарор қилди. Эндиликда, унинг бир баррели Осиёдаги мижозлари учун 90 центга, америкаликлар учун 50 центга қимматроқ сотилади, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Бироқ, таъкидлаш жоизки, Осиё учун белгиланган нарх ҳам ҳудудий ўртача қийматдан 20 центга арзондир. 

Яқин шарқ нефтининг Осиё бозори учун бошқа навлари қиймати баррелига 70-95 цент атрофида ўзгарган. Америка бозори учун 20-30 цент атрофида қимматлашган. Айни чоғда, Саудия подшоҳлиги шимолий Европа ва Ўрта ер дингизи минтақасидаги харидорлар учун нефть нархини арзонлаштирган. Нархлар фақатгина октябрь ойида етказиб беришга оидлиги қайд этилмоқда. 

Мавзуга оид