Жаҳон | 18:47 / 06.09.2016
4928
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда Сурия инқирозига оид музокаралар бўлиб ўтади

7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган музокараларда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушғўли ҳам қатнашиши хабар қилинмоқда. Бу ҳақда, Туркия ТИВ сайтида хабар қилинган

Маълумотларга кўра, Буюк Британия томонидан учрашувда ташқи ишлар вазири Борис Жонсон қатнашади. 

Учрашувда, шунингдек, Сурия мухолифати Олий қўмитасининг музокаралардаги координатори Риёд Хижаб ҳам иштирок этади. У, Суриядаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этиш бўйича ўз дастурини ҳавола этади. 

Мазкур учрашувга Франция, АҚШ, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Германия, Иордания, Италия ва ЕИ вакиллари таклиф этилган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид